Миздахкан мажмуасига саёҳат
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг бир гуруҳ талабалари Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Г.Хожаметов бошчилигида Хўжайли туманида жойлашган Миздахкан мажмуасига саёҳат қилишди. Шунингдек уларга иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Тлеумуратов ва талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги Ы.Сейтқасымовлар ҳам ҳамроҳлик қилишди. Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад талаба ёшларни маданий ёдгорликларимиз билан яқиндан таништириш ҳамда улар қалбида маданий меросларимизга бўлган ҳурмат туйғусини янада оширишдан иборат. Биламизки, Миздахкан меъморий мажмуаси кўп йиллик тарихга эга. Саёҳат давомида Г.Хожаметов филиал талабаларига Миздахкан мажмуаси ҳақида батафсил маълумот берди. Талабалар ҳам катта қизиқиш ва диққат билан тинглади. Жумладан, Миздахкан археологик-меъморий мажмуаси катта майдонни эгаллаганлиги, Гяур Қалъа, Мазлумхон Сулу, Халфа Ережеп, Шамун наби мақбарасини ўз ичига олганлигига оид холис маълумотларни бериб ўтди. Маданий ёдгорликларимиз тарихидан яхши хабардор бўлиш, шунингдек уларни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга етказиш керак эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бир сўз билан айтганда, мазкур саёҳат талаба ёшларда ажойиб таассуротлар қолдирди ҳамда улар керакли маълумотларга эга бўлишди. Завқли кечган онлар хотирамизга муҳирланиши ва суратларда акс этгани каби бу саёҳат ҳам филиал талабалари хотирасига илиқ таассуротлар билан муҳирланиши аниқ. Таъкидлаб ўтиш жоизки, филиал талабалари учун шу сингари саёҳатлар мунтазам ташкиллаштириб борилмоқда.
скачать dle 12.1