Филиал талабалари “Cycling in Nukus” лойиҳасида фаол иштирок этишди
Куни кеча пойтахтимиз Нукус шаҳрида “Cycling in Nukus” лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида 9 та олий таълим муассасалари талаба ёшлари иштирокида велопарад бўлиб ўтди. Велопарад Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ёшлар–келажагимиз» жамғармаси томонидан ташкиллаштирилди. Мазкур тадбирга Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.
Ёшлар орасида веломаданиятни шакллантириш ҳамда уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу велопарад филиал талабаларига ўзгача завқ бағишлади. Маълумот учун, жами 20 нафар талаба ёшлар иштирок этди. Муҳими мазкур лойиҳага улар ҳам ўз ҳиссаларини қўшгани бизларни мамнун қилди. Маълумки, велосипедда юриш соғлик учун фойдали ҳисобланади. Уни бошқариш эса бирмунча қулай ва ишончли, шунингдек, жисмоний соғломлик билан бирга руҳий соғломликни ҳам таъминлайди. Пойтахтимизда ўтказилган олий таълим муассасалари талабалари иштирокидаги велопарад ёшларга аъло кайфият улашди. Таъкидланишича, эндиликда велотур ҳар ойда ўтказилар экан. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз, филиал талабалари спорт билан мунтазам шуғулланиш ва соғлом турмуш тарзи тарафдори.
скачать dle 12.1