SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичига қайси жамоалар йўлланма олди? » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
«Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичига қайси жамоалар йўлланма олди?
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида «Заковат» интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Саралаш ўйинларига 26 март куни старт берилган эди. Филиалда таҳсил олаётган талабалар орасида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал ўйини юқори савияда бўлиб ўтаётганлиги ҳамда зийрак талабаларнинг фаоллигини алоҳида эътироф этиб ўтишимиз ўринли бўлади. Шу билан бирга уларнинг бўш вақти ҳам мазмунли ташкил этилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, 4 кун давомида ўтказилган турлар натижаси таҳлил қилинадиган булса, ўйинлар холисона тарзда ўтказилди. Қизғин кечган ўйин давомида филиалнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқич талабаларидан ташкил топган жамоалар беллашдилар. Иштирокчиларга қизиқарли ва тафаккурни чархловчи мантиқий саволлар берилди. Якуний натижага кўра биринчи босқич талабаларидан ташкил топган “Даймонд”, “Фимида”, “Зооинженерия” ҳамда “Саўкеле” жамоалари, шунингдек, иккинчи ва учинчи босқич талабаларидан ташкил топган “Легион” ва “Аристократлар” жамоалари саралаш босқичида фаол иштирок этишиб финал босқичига йўлланма олишди. Эндиликда мазкур жамоалар финал босқичида ўзаро беллашадилар. Филиалда 4 кун мобайнида бўлиб ўтган «Заковат» интеллектуал ўйинлари билан қуйидаги расмлар орқали танишишингиз мумкин.