SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIНавбатдаги онлайн маъруза қандай мавзуда бўлиб ўтди? » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Навбатдаги онлайн маъруза қандай мавзуда бўлиб ўтди?
Навбатдаги онлайн маъруза қандай мавзуда бўлиб ўтди?
Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети Ветеринария медицинаси ва зоотехния факультети доценти, ветеринария фанлари номзоди А.А.Беккер Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабаларига куйдирги касаллиги бўйича онлайн маъруза ўтди. Унга Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраймов, филиал ўқитувчиси Д.Базарбаева ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Онлайн мулоқат давомида маърузачи А.А.Беккер томонидан филиал талабаларига куйдирги касаллигига қайси ҳайвонлар мойил бўлиши, унинг қўзғатувчиси ҳамда белгилари, шунингдек мазкур касаллик одамларга қандай ҳолларда юқиши мумкин эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Талабалар маърузани диққат билан тинглади ва мавзу бўйича керакли билимга эга бўлишди. Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан тўлақонли жавоблар олди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети Ветеринария медицинаси ва зоотехния факультети аспиранти Милад Бинияз томонидан талаба ёшларга «Сигирлар бўғозлиги ултратовуш диагностикасининг замонавий усуллари» мавзуси бўйича онлайн маъруза ташкил этилган эди. Филиалдаги таълим жараёнида шу сингари ҳамкорликда олиб бориладиган онлайн маърузалар алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, бу орқали талабаларнинг билимлари янада ортиб боради. Бугунги дарс давомида ҳам улар етарли билимларни ўзлаштирдилар деб бемалол айта оламиз.