SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал талабаларига амалиёт ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида таҳсил олаётган талабаларга таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигига катта аҳамият қаратилади. Зеро, амалий кўникмаларнинг яхши шаклланиши таълим самарасини янада ошириб боради. Жумладан, Зооинженерия:Йилқичилик ва туячилик, ҳамда Зооинженерия: Балиқчилик йўналишининг 3-босқич талабалари учун жорий йил 23 март санасидан бошлаб 4 ҳафталик ҳажмда ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилди. Яъни, талабалар ўзларига бириктирилган ўқитувчилар А.Торешова ва Б.Кунисов бошчилигида Нукус шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда «Қорақалпоқ балиқ саноат» масъулияти чекланган жамият корхонасига ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун юборилди. Уларни Нукус шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи И.Оразбаев ҳамда «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ директор ўринбосари С.Тулепов илиқлик билан кутиб олишди. Ўқитувчилар ва раҳбарлар ўзароамалиёт жараёни ҳамда кутилаётган натижа ҳақида батафсил суҳбат олиб борди. Шунингдек, талабалар корхона фаолияти билан яқиндан таништирилди. Ушбу амалиёт даври бўлажак мутахассислар учун ўта муҳим ҳисобланади. Ўйлаймизки, 3-босқич талабалари масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ўз амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга интиладилар ва шу орқали яхши тажриба ортирради. Таъкидлаш жоизки, амалиёт карантин талабларига қатъй амал қилган ҳолда олиб борилади. Соҳа бўйича малакали кадрлар тайёрлашда мазкур амалиёт катта ҳисса қўшишига ишонамиз! Талабалар 1 ой давомида Нукус шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда «Қорақалпоқ балиқ саноат» масъулияти чекланган жамиятида ўз малакаларини оширади ва соҳа бўйича зарур амалий кўникмаларга эга бўладилар.