Гуруҳ раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди
Филиал психологи М.Алламуратова томонидан гуруҳ раҳбарларига «Суицидал ҳолатларнинг олдини олиш» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарга «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов, декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Г.Хожаметов ҳамда барча гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров кириш сўзи билан семинарни очиб берди. Иштирокчиларга М.Алламуратова томонидан суициднинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари ҳамда унинг олдини олиш бўйича кенг тушунчалар берилди. Маълумки, руҳий тушкунлик, ўзини ёлғиз ҳис қилиш, оиладаги, иш ва ўқишдаги келишмовчиликлар, атрофдаги муаммоларнинг ечими йўқдек кўриниб, ундан бутунлай қутилиш истаги асосида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Бундай пайтларда сабабини чуқур ўрганиш, зарур бўлса руҳшуносларга мурожаат қилиш ҳамда суицид ҳолатининг олдини олиш ўта муҳим ҳисобланади. Семинар давомида шу мавзулар доирасида ҳамда ҳаётни севиш ва ўтаётган ҳар бир дақиқа қадрини англаш керак эканлиги бўйича суҳбат олиб борилди. Шунингдек, «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси мудири Ш.Авезимбетов сўзга чиқиб, мавзу бўйича чуқур фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Психолог гуруҳ раҳбарларига семинар давомида мавзу бўйича кенг тушунча ва керакли статистик маълумотларни бериб ўтди.
скачать dle 12.1