Шеърият кечаси бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари орасида «Адабиёт ва маърифат» ҳафталиги доирасида «Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот»! шиори остида шеърият кечаси ўтказилди. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Г.Хожаметов очиб берди. Жами 13 нафар шеърият ихлосмандлари бўлган талаба ёшлар кеча давомида таниқли ва севимли шоирларимизнинг ижодидан турли мазмундаги шеърларни таъсирли қилиб ўқиб беришди. Жумладан, И.Юсупов, А.Орипов, З.Исроилова каби ардоқли шоирларимизнинг энг сара шеърлари айтилди. Шеърият оламига саёҳат қилиш инсонга таърифлаб бўлмас ўзгача бир завқ бағишлайди. Гўзал мисралар тилга кўчганда эса ундан бахраманд бўлишнинг ўзи бизни таъсирлантиради. Мана шундай беғубор кайфиятда бўлиб ўтган шеърият кечасида иштирокчилар орасидан 3 нафар талаба қиз ғолиба деп топилди. Жумладан, Айзада Сарсенбаева 1-ўрин, Салтанат Утегенова 2-ўрин ҳамда Жайна Шалабаева 3-ўрин соҳибалари бўлишди. Кеча якунида уларга диплом топширилди.
скачать dle 12.1