SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIОнлайн маъруза бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети билан ҳамкорликда филиал талабалари учун онлайн маъруза ташкиллаштирилди. Дастлаб, университетнинг Халқаро алоқалар маркази директори Оксана Фотина ҳамда филиалнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбев филиалдаги бугунги таълим жараёни ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқалари бўйича суҳбат олиб борди. Шундан сўнг маърузачи Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети Ветеринария медицинаси ва зоотехния факультети аспиранти Милад Бинияз томонидан талаба ёшларга «Сигирлар бўғозлиги ултратовуш диагностикасининг замонавий усуллари» мавзуси бўйича батафсил тушунча берилди. Онлайн маъруза давомида иштирокчилар мавзу бўйича билим ва кўникмаларни ўзлаштириш билан биргаликда мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Келгусида ҳам университет билан ҳамкорликда филиал талабалари учун мутахассисликлари бўйича шу сингари онлайн маърузалар ташкиллаштирилиб борилади. Маълумот учун, 2020 йил январь ойида Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.