Филиалда оила мавзусига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди
Жорий йил 17 март куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Ёшлар онгида оилавий муносабатларни шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарга Нукус шаҳар халқ таълими бўлими Хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи Ғ.Уралбаева, Нукус шаҳар ИИБ фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник С.Пирманов, Нукус шаҳар ҳокимлиги дин ишлари бўйича бўлим бошлиғи Қ.Нызаматов ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Нукус шаҳар бўлими мутахассиси И.Аметовлар меҳмон сифатида ташриф буюришди. Шунингдек, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Филиал ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров семинар-тренингни очиб бериш учун нутқ сўзлар экан, аввало яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан барчани самимий табриклаб ўтди ҳамда сўз навбатини таклиф этилган меҳмон Ғ.Уралбаева берди. У ўз маърузасида ёшлар зиммасидаги оила қуриш масъулияти, эркак ва аёлнинг оиладаги бурчлари ҳамда фарзанд тарбияси сингари масалалар бўйича атрофлича фикрларни билдирди. Қ.Нызаматов эса муққадас динимизда оила ва никоҳга бўлган эътибор мавзуси доирасида талаба-ёшларга батафсил гапириб берди. Шунингдек тадбир давомида С.Пирманов ҳамда И.Аметовлар ҳам сўзга чиқиб мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Филиалнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Ешмуратова эса “Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни” мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг филиал психологи М.Алламуратова “Оилавий муносабатлардаги муаммоларнинг сабаби ҳамда унинг ечими” мавзуси бўйича семинар иштирокчиларига кенг тушунчалар берди. Маърузалар якунлангач, семинар-тренинг давра суҳбати шаклида давом этди. Яъни, талаба-ёшлар ҳам бугунги мавзу бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш билан биргаликда ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. Умумий қилиб айтганда, мазкур семинар-тренинг қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Филиал талабалари “Ёшлар онгида оилавий муносабатларни шакллантириш”мавзуси бўйича кенг тушунчаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1