Филиал директори талаба ёшлар билан очиқ мулоқат ўтказди
Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори Адилбай Есимбетов талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. Эркин суҳбат тарзида олиб борилган учрашув давомида коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида филиал профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалар карантин талабларига қатъий риоя қилиш керак эканлигини таъкидлаган ҳолда, талаба ёшларга тиббий ниқоб тақиб юришлари ҳамда шу сингари оддий ва муҳим бўлган карантин қоидаларини эслатиб ўтди. «Биз ҳар бирингизнинг саломатлигингиз учун қайғурамиз! Бу борада ўзларингиз ҳам эътиборли бўлинг», дея қўшимча қилди филиал директори. Шунингдек, учрашувда талабаларнинг имтиҳон натижалари бўйича холис фикрлари тингланди. А.Есимбетов филиалдаги имтиҳон жараёнида таъмагирлик ҳолатлари юз бериши ҳамда барча талабалар адолатли тарзда баҳоланганлиги борасида ҳар бир талабанинг фикр ва мулоҳазаларини эркин тарзда билдиришларини сўради. Улар имтиҳонлар шаффоф тарзда ўтганлигини ҳамда олган баҳолари ўзларини тўлиқ қониқтирганини таъкидлашди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров ҳамда Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязовлар филиалдаги таълим сифати ва учрашувда сўз юритилган масалалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, филиал директори А.Есимбетов талабалар билан шу сингари очиқ мулоқатларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда.
скачать dle 12.1