SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар сигирларнинг кетоз касаллигини эмлаш тадбирларида иширок этишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Филиал талабалари ўз билимларини янада ошириб бориш мақсадида ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган амалий дарсларга фаол иштирок этишга ҳамда амалий кўникмаларини мустаҳкамлаб боришга интиладилар. «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти А.Сейпуллаев Ветеринария медицинаси йўналишининг 3-босқичида таҳсил олаётган талабалар-А.Утегенов ва А.Исмаиловлар билан биргаликда маҳаллий аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, у ерда парвариш қилинаётган сигирларнинг кетоз касаллигини эмлаш тадбирларини амалга оширди. Талаба ёшлар учун жойларда шу сингари амалиётларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – бўлажак ёш мутахассисларнинг тажрибаларини ошириш ҳамда бу орқали уларнинг билимларини мустаҳкамлаб боришдан иборат. А.Сейпуллаев талабаларга кетоз касаллигининг белгилари, даволаш усуллари ҳамда олдини олиш чоралари бўйича тушунча бериб ўтиш билан биргаликда эмлаш жараёнини батафсил кўрсатиб берди. Албатта бунда талабалар сигирларда учрайдиган мазкур касалликни эмлаш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлишди.