SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда илмий семинар бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Жорий йил 15 март куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида мустақил изланувчи Жугинисов Танирберген Исаевичнинг Зоология ихтисослиги бўйича «Жанубий Орол бўйи ксилофаг-ҳашаротлари» мавзусидаги Биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши бўйича илмий семинар бўлиб ўтди. Унга филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Мазкур семинарни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Р.Турганбев олиб борди. Илмий семинар давомида Т.Жугинисов иштирокчиларга «Жанубий Орол бўйи ксилофаг-ҳашаротлари» мавзусида ёзилган диссертация иши бўйича маъруза қилди. Шундан сўнг иштирокчилар маърузачига ўзларини қизиқтирган атрофлича саволлар билан мурожаат этиб, тўлақонли жавобларни олишди. Савол-жавоблардан сўнг филиал директори, Биология фанлари доктори (DSc) Адилбай Есимбетов тақризчи сифатида сўзга чиқиб мустақил изланувчи Т.Жугинисовнинг диссертация иши бўйича маъруза қилиш баробарида ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳамда қатор тавсияларини билдириб ўтди. Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, диссертация ишининг тадқиқот натижалари 5 халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида муҳокама қилинган. Шунингдек, диссертация мавзуси бўйича жами 35 та илмий иш, илмий журналларда эса 16 мақола чоп этилган.