SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIВазир кубоги мусобақасида филиал талабалари биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Вазир кубоги мусобақасида филиал талабалари биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашди
Вазир кубоги мусобақасида филиал талабалари биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашди
Филиал талаба-ёшлари орасида спортнинг миллий кураш турини оммавийлаштириш мақсадида “Филиал директори кубоги” спорт мусобақаси ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда палвон талаба йигитларимиз ўз куч ва маҳоратларини кўрсатишган эди. Қувонарлиси филиал талабалари «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги» мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам фаол иштирок этишиб яхши натижаларни қўлга киритди. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти спорт саройида ўтказилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМлари талабалари иштирок этишиб, енг шимариб майдонда курашга тушдилар. Якуний натижага кўра 1 ўринни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали терма жамоаси, 2 ўринни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти терма жамоаси ҳамда учинчи ўринни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети терма жамоаси қўлга киритди. Таъкидлаб ўтганимиздек, филиал талабалари ҳам иккинчи ва учинчи ўринни эгаллашди. Жумладан, Ветеринария медицинаси йўналишининг 1-босқич 203-гуруҳ талабаси М.Сулайманов эркаклар орасида +100 кг вазн тоифасида 2-ўрин ҳамда Зооинженерия: Балиқчилик йўналишининг 1-босқич 214-гуруҳ талабаси С.Узақбаева қизлар орасида 57 кг вазн тоифасида 3-ўринни эгаллашга муяссар бўлишди ва диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.