“Илҳом” мукофоти танловининг саралаш босқичи филиалда қачон ўтказилади?
Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизни синаб кўринг!
“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.
Ҳурматли талабалар! Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида жорий йил 15-16 март кунлари “Илҳом” мукофоти танловининг дастлабки саралаш босқичи тест синови шаклида онлайн тарзда ташкил этилади. Мазкур танловга иштирок этиш истагини билдирадиган талабалар жорий йил 13 март санасида ўз аризасини Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига топширишлари мумкин. Танловда биринчи, иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгаллаган талабалар филиал маъмурияти томонидан фаҳрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Иқтидорли талабалар бундай имкониятни қўлдан бой берманг ва ўз қобилиятингизни юзага чиқаринг!
Танлов бўйича қўшимча саволлар бўлса қуйидаги телефон рақамга мурожаат этишингиз мумкин: +998949088383.
Эслатиб ўтамиз: Танлов 2 босқичда ўтказилади:
1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;
2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.
Ўзингизга ишонинг ва имкониятдан фойдаланинг!
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1