Талабалар “Янги Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари” китобининг 2-жилди билан таништирилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ахборот-ресурс марказида филиалнинг иқтидорли талабалари “Янги Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари” китобининг 2-жилди билан яқиндан таништирилди. Тадбирга Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси А.Сейткамалов, филиал психологи М.Алламуратова ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбир бошида иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Тлеумуратов нутқ сўзлаб, мазкур китобнинг нашр этилиши Республикамиз олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшлар учун муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек “Таълим нашриёти” томонидан чоп этилган китобда жамланган ёш олимларнинг илмий ишлари ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди. Тадбир давомида “Янги Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари” китобининг мазмун-моҳияти ҳамда чоп этилишдан асосий мақсади ҳақида сўз юритилди. Шунингдек тадбирда иштирок этган филиалдаги иқтидорли талабаларнинг ҳам фикр ва мулоҳазалари тингланди. Талаба ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
скачать dle 12.1