Талабалар амалий кўникмаларга эга бўлишди
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида таълим олаётган талабаларнинг амалий кўникмаларини яхши ўзлаштириб бориши ўта муҳим саналади. Филиалимизда таҳсил олаётган талаба ёшларга профессор-ўқитувчилар томонидан назарий билимлар бериб борилиши билан биргаликда амалий дарслар ҳам юқори даражада ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, Зооинженерия:Балиқчилик йўналишининг 2-босқич талабалари ўқитувчиси А.Жолдасбаев бошчилигида “Қорақалпоқбалиқсаноат” МЧЖ фаолиятини ўрганишди. Филиал талабалари бу ердаги ёпиқ сув айланма тизими ҳавзасида етиштирилаётган балиқларни тутиб кўрдилар. Мазкур жараён уларга ўзгача завқ бағишлади.
Шунингдек, корхонадаги иш жараёнини батафсил кузатишди. Ўқитувчи билан биргаликда уруғлантириш учун парвариш қилинаётган ота ва она балиқларнинг касалликларини ўрганишди. Уларга балиқлардаги қизилча билан зарарланишнинг олдини олиш усуллари бўйича тавсиялар берилди. Талабалар иш жараёнини кузатиш билан биргаликда барча керакли маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1