Вазирлик логотипини яратиш бўйича танлов давом этади!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қарийб бир ой давомида талабалар томонидан 1200 дан ортиқ лойиҳа келиб тушди.
Аввало, мазкур танловга қизиқиш билдиргани ва иштироки учун унда қатнашган барча фаол талаба-ёшларга миннатдорлик билдирамиз!
Талаба-ёшларнинг лойиҳалари шу соҳада катта тажриба ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан диққат билан ўрганиб чиқилди ҳамда танловга юборилган ишлар орасида вазирликнинг расмий логотипи номига муносиб бўлган лойиҳа аниқланмади.
Танлов шартига кўра, тақдим этилган лойиҳада вазирликнинг фаолияти ва аҳамияти фалсафий ифода этилиши, бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим эди.
Шу муносабат билан вазирлик логотипини яратиш бўйича танлов давом этишини маълум қиламиз!
Танловда талаба-ёшлар билан бирга ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари, профессионал дизайнерлар ва соҳа мутахассислари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Танловга ижодий ишланмалар logo@edu.uz электрон почта манзилида 2021 йил 25 март соат 23:59 га қадар қабул қилинади.
Ғолиб Apple iPhone 12 Pro Max смартфони билан тақдирланади.
ОЎМТВ
скачать dle 12.1