1 март – Зулфияхоним таваллуд топган кун
Фасллар ичида ўзгача таровати билан ажралиб турадиган баҳорнинг илк кунида ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфия Исроилова дунёга келган кун. Ҳар йили 1-март санасини Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуд топган кунини нишонлаш билан қарши оламиз. Шундай инсонлар бор, орамизда бўлмаса ҳам унинг хотираси қалбимизга муҳирланган, барчага бирдек намуна бўладигандек ажойиб ҳаёт йўли бўлади. З.Исроилова айнан шундай инсонларнинг бири эди деб бемалол айта оламиз. Унинг ижоди билан бирга инсоний фазилатлари, қолаверса бир аёл сифатидаги садоқати ҳақида бир дафтарни тўлдириб тасвирлашга бўлади. 17 ёшида «Хаёт варақлари» номли биринчи шеърлар тўпламини ёзиб, шеърият оламига қадам қўйган ёшгина қизалоқ йиллар давомида ўзининг ижоди билан бутун Ўзбекистон халқининг кўнглидан чуқур жой олди. Ажойиб қобилият ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. З.Исроиловага эса беғубор бир қалб ҳамда қобилият ином этилган. У ўзининг бундай фазилатларини одамларга улашиб, халқ учун бир-биридан ажойиб шеърларни яратди. Шоиранинг мазкур шеърлари рус, инглиз, ҳинд, хитой, араб, форс ва бошқа тилларга таржима қилинган. З.Исроилова Ҳиндистон, Югославия, Шри Ланка ҳам Австрия мамлакатларида бўлди. Шунингдек, 1956 йилда Осиё ва Африка ёзувчиларининг Деҳлида ўтказилган биринчи конференциясида иштирок этган. Шоиранинг кўплаб шеърий тўплами нашрдан чиқди.
Зулфия Исроилова 1996 йил 1 августида вафот этган. Атоқли шоиранинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йилдан бошлаб Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Ажойиб шоирамизнинг шеърлари ва хотираси ҳар биримизнинг қалбимизда яшайди.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1