Кўрик-танловнинг финал босқичига кимлар йўлланма олди?
Филиалимизда «Қобилиятли қизлар» кўрик-танловининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов кўрик-танловни очиб бериб, биринчи босқиш кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда иштирокчи қизларга омад тилади. Иккинчи босқичта жами 9 нафар талаба қизлар иштирок этишди. Танлов давомида қизлар 4 шарт бўйича ўз маҳоратларини кўрсатдилар. Энг муҳими беллашув холисона ҳамда ўзаро дўстона тарзда олиб борилди. «Қобилиятли қизлар» кўрик-танловининг иккинчи босқич якунига кўра 212 гуруҳ талабаси А.Жалгасбаева биринчи ўринни эгаллади. Ҳ.Орақбаева эса иккинчи ўринни қўлга киритди ҳамда учинчи ўрин У.Алиевага насиб қилди. Мазкур 3 нафар талаба қиз танловнинг филиалдаги финал босқичига йўлланма олди. Мазкур тадбир 2 кун давомида юқори савияда ташкил этилди десак муболаға бўлмайди. Муҳими филиалда таҳсил олаётган қизларнинг қобилиятлари юзага чиқди ҳамда уларнинг бизга маълум бўлмаган янги қирралари кашф этилди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни холисона баҳоладилар. Барчага қувноқ кайфият улашган кўрик-танлов қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Энди финалга йўлланма олган 6 нафар талаба қизлар орасида якуний филиал босқичи ўтказилади.
скачать dle 12.1