SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал талаба-ёшларига ўрнак бўлган талаба » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Филиал талабаси Парахат Тилеклесов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) томонидан ўтказилган “Орол денгизи минтақасининг шўрланган ерларида инновацион стартап лойиҳалар” танловида иштирок этиб, 400 млн сўм грант маблағини қўлга киритганлигини сайтимиз орқали маълум қилган эдик. Филиалда иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мана шундай фаол талабаларни бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш, талабаларни улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништириш мақсадида семинар ташкил этилди. Унга ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров, филиал ўқитувчилари ҳамда Зооинженерия:Балиқчилик йўналишида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар иштирок этишди. Филиал директори А.Есимбетов семинарни очиб берди. У ўз сўзида филиал профессор-ўқитувчиларининг барча саъй-ҳаракатлари соҳанинг бўлажак мутахассислари билимларни аъло даражада ўзлаштириб, амалиётга татбиқ қилишлари ҳамда ғояларни илгари суриб кичик бўлса ҳам муввафақиятларга эришишлари учун эканлигини алоҳида таъкидлаб, талабалардан бунданда шижоатли бўлишларини сўради. Шунингдек, П.Тилеклесовни яна бир марта самимий табриклаб, келгуси ишларида катта омадлар тилади. Шундан сўнг П.Тилеклесов иштирокчиларга танлов ҳамда лойиҳанинг мақсади, ҳақида слайд орқали батафсил тушунтириб берди. Бугунги кунда лойиҳани амалга ошириш ишларининг жараёнлари ҳамда тафсилотлари билан ўртоқлашди. Семинар савол-жавоб тарзида давом этди. Мақсадлари сари ўзининг дастлабки дадил қадамларини ташлаган талабамиз филиал ёшлари учун яхшигина ўрнак бўлди. Шу билан бирга У ўз маърузаси орқали ўзи билан бирга таҳсил олаётган дўстларига кучли мотивация бера олди. Филиал директори таъкидлаб ўтганидек, келгусида мана шундай иқтидорли талабаларимизнинг сафи янада кенгайиб бораверсин!