Филиал профессор-ўқитувчилари семинарга иштирок этишди
Тўрткўл туманида Осиё Тараққиёт Банки иштирокидаги «Чорвачилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида чорвадор фермерлар ва тадбиркорларнинг хабардорлигини ва салоҳиятни ошириш бўйича ўқув семинар ташкиллаштирилди. Мазкур семинарга Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Р.Турганбаев, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Торешова ҳамда «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти А.Сейпуллаев маърузачи сифатида иштирок этишди. Семинарни Тўрткўл тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Авезимбетов олиб борди. Осиё Тараққиёти банки ходимлари томонидан фермер хўжаликлари раҳбарларига чорвачилик бўйича ажратилган кредит ставкалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Семинар давомида эса профессор Р.Турганбаев чорвачиликни ривожлантириш бўйича умумий маълумотларни келтириб ўтди. Шунингдек, А.Торешова «Озуқа ишлаб чиқариш, силос тайёрлаш технологияси», А.Сейпуллаев эса «Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари» мавзуларида маъруза қилишди. Семинар якунида маърузачилар томонидан иштирокчиларга фойдали тавсиялар берилди ҳамда муҳим таклифлар илгари сурилди. Семинар иштирокчилари ўз саволларига жавоб олишди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1