Афғон уруши қатнашчилари билан учрашув бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Афғон уруши ветеранлари Мақсет Қудайбергенов ҳамда Жарасбай Бердиковлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов кириш сўзи билан тадбирни очиб бериб, учрашув иштирокчиларини фаҳрий меҳмонлар билан таништирди. Афғон уруши қатнашчилари ўзларининг ўша даврдаги хотираларини ёдга олиб, бошидан кечирган таъсирли ҳикояларни сўзлаб берар экан, талаба ёшларга юртимиздаги бугунги тинч ва осуда турмуш қадрини янада чуқурроқ ҳис қилиш керак эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Хотира дафтаридаги битикларга мурожаат қилишар экан, нуронийларимиз кўзларидаги чуқур қайғу ва бугунги кунга шукуроналик ҳиссини илғаш мумкин. Мароқли суҳбатдан сўнг талабалар Афғон уруши ветеранларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ва тўлақонли жавоблар билан бирга уларнинг яхши маслаҳатларини ҳам олдилар. Учрашув якунида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов ва бўлим услубчиси А.Сейткамаловлар ташриф буюрган фаҳрли меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишиб, ҳурмат белгиси сифатида совғаларни топширдилар. Шундан сўнг нуроний отохонларимиз яхши тилакларни билдириб, барчани дуо қилдилар. Маълумотларга қараганда, 1979-1989 йиллар оралиғида бўлиб ўтган Афғон урушига Қорақалпоғистон Республикасидан 3580 нафар ҳарбийлар иштирок этишган бўлса, шундан 89 нафарига ватанимизга қайтиб келиш насиб этмаган. Бугунги учрашув талаба ёшлар хотирасига ажойиб таассуротлар билан муҳирланиб қолиши аниқ.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1