“Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!”
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувга Ўзбекистон Республикаси ИИВ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи тезкор вакили Ф.Азгаров, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи тезкор вакили А.Танирбергенов ва Б.Ходжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази дерамтолог шифокори Э.Туремуратова ҳамда филиал талабалари иштирок этишди. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов тадбирни очиб бериб, иштирокчиларни ташриф буюрган меҳмонлар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг Ф.Азгаров сўзга чиқиб, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, ёшларнинг тўғри йўлдан адашиб, жиноят кўчасига кириб қолиши бевосита мана шу иллат билан боғлиқ эканлиги ҳақида айтиб ўтар экан, керакли маълумотларни ҳам бериб ўтди. Э.Туремуратова эса гиёҳванд моддаларни томиридан қабул қилганлар бир марталик шприцдан кўп марта фойдаланиши оқибатида ОИТСга чалиниши ҳамда мазкур касалликнинг тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашув давомида талаба ёшларда янада яхши тушунча ҳосил қилиш мақсадида мавзуга бағишланган қизиқарли видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, талабаларга буклетлар тарқатилди. Учрашув якунида иштирокчилар атрофлича саволлар билан мурожаат қилишиб, жавоблар олишди. Муҳими талаба ёшлар кенг тушунча ҳамда керакли маъулмотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1