SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал жамоаси Қўмитанинг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида иштирок этди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиал жамоаси Қўмитанинг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида иштирок этди
Филиал жамоаси Қўмитанинг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида иштирок этди
Бугун қўмита тизимидаги Республика ташкилотлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва барча бўлинмалар бошлиқлари иштирокида видеоконференция алоқаси орқали навбатдаги Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов олиб борди. Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров ҳамда профессор-ўқитувчилар ҳам мазкур йиғилишда иштирок этишди. Дастлаб Б.Норқобилов барча иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Йиғилиш давомида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтирищга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166 сон Фармонда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 1 ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш сингари қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Соҳадаги бошқа долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида мазкур масалалар юзасидан келгуси вазифалар белгилаб берилди.