Хужайли туманидаги 34-сонли мактабнинг бугинги кундаги фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Мусаев раислигида 2020 йил 26 ноябрь куни ўтказилган Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида паст кўрсатгичга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасаларига бириктириш ва уларни ишлаш жараёнларининг самарадорлигини ошириш бўйича шу йилнинг 11 февраль куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига бириктирилган Хужайли туманидаги 34-сонли мактабнинг бугинги кундаги фаолияти билан яқиндан танишиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида филиал директори А.Есимбетов ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов мактабда бўлди. Мактаб педагогик жамоаси билан яқиндан суҳбатлашув мобайнида мактаб ўқувчиларининг фанларни ўзлаштириши ва қизиқишларини оширишда нималарга аҳамиёт бериш кераклиги ҳақида айтиб ўтти. Мактаб ва олий таълим ўртасида ўзаро бирга ишлашув профессор-ўқитувчиларни маҳорат дарсларини ўтказиш учун жалб этишдан мақсад мактаб ўқитувчилари ўзларининг маҳоратларини ошириб келажагимиз бўлган фарзандларимизни комиллик сари тарбиялашда ўз натижасини кўрсатишида муҳим аҳамиёт касб этадиганлигини айтиб ўтти.
Ўқувчиларнинг китобга қизиқишларин ошириш мақсадида филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими билан биргаликда “Китобхон ўқувчи” танловини биргаликта ўтказиш режалаштирилди.
Учрашув сўнгида филиал директори А.Есимбетов мактаб кутубхонасига ўз номидан эсдалик учун китоблар совға килди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.скачать dle 12.1