SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Барчамизга маълумки, 9 февраль буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун. Жойларда шоир таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жумладан, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида ҳам Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Навоий ва ёшлар” атамасида адабий-бадиий кеча ташкиллаштирилди. Унга Қорақалпоқ давлат университетининг “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ассистенти И.Кучкаров, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошлиғи ёрдамчиси Н.Шарибаев, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Филиал директори Адилбай Есимбетов тадбирни очиб бериб, барчани буюк бобакалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган ушбу қутлуғ сана муносабати билан муборакбод этди. Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмон И.Кучкаров сўзга чиқиб, Хазрат Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда асарлари ҳақида батафсил сўз юритди. Тадбир филиал талабалари томонидан тайёрланган адабий-бадиий кеча билан давом этди. Улар ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг рубоий ҳамда ғазалларини юракдан ҳис қилиб, ижро этишди. Унинг шеърияти ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олган. Алишер Навоийнинг бой ижодини ўрганиш ҳамда филиал талабалари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида шу сингари тадбирлар ташкиллаштириб келинмоқда. Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги филиалимизда ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.