SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIДиректор талабаларнинг амалий дарс жараёнини кузатди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Директор талабаларнинг амалий дарс жараёнини кузатди
Директор талабаларнинг амалий дарс жараёнини кузатди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори Адилбай Есимбетов филиал талабалари амалий дарсларни қандай тарзда ўзлаштираётганликларини билиш ҳамда ўқитувчиларнинг дарс бериш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида филиал лабораториясига ташриф буюриб, «Ҳайвонлар анатомияси» фанидан ўтилаётган амалий дарс жараёнини кузатди. Бу ерда Ветеринария медицинаси йўналиши 1-босқич 200-гуруҳ талабаларига фан ўқитувчиси Н.Сейтова “Ҳайвонлар ўмиртқа, қовурға ва тўш суякларининг бирикиши” мавзусини ҳайвон скелетлари ҳамда муляжлар орқали тушунтираётган эди. Кутилмаган ташриф талабаларни чин маънода қувонтирди. А.Есимбетов амалий дарс жараёнини кузатиш баробарида, гуруҳ талабаларининг мавзуни қай даражада пухта ўзлаштирганлиги билан яқиндан танишиб, дарс жараёнини ўрганди. Уларга қўшимча саволлар берди. У ўз сўзида қуйидагиларни қайд этиб ўтди: «Назарий ва амалий билимларни пухта ўзлаштирган ҳолда, билимларни янада мустаҳкамлаб бориш ўта муҳим. Ҳозир ўқитувчиларингиз жон куйдириб, сизларга таълим бермоқда. Дарс жараёнининг бир дақиқасини ҳам бекор ўтказманг. Билим олинг, ўрганинг! Мана бу шароитларни фақат сиз талабалар учун яратиб қўйганмиз. Ундан албатта унумли фойдаланинг». Шунингдек, фан ўқитувчисига мавзуни янада қизиқарли тарзда ўтиш борасида ўз тавсияларини билдирди. Муҳими талабалар директор эътиборини ҳис қилишди. Бу эса уларга ишонч бағишлаб, масъулиятни янада чуқурроқ ҳис этишларига туртки бўлади деб ўйлаймиз. Сўзимиз якунида 1-босқич талабалар бугунги амалий дарс мавзусини пухта ўзлаштира олдилар десак муболаға булмайди.