Бир гуруҳ иқтидорли талабалар номдор давлат стипендиялари совриндори бўлишди
Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон Республикаси давлат стипендиялари тайинланди.
Шу жумладан, юртимиз ОТМларининг 219 нафар иқтидорли талабаси номдор давлат стипендияларига сазовор бўлишди:
Навоий давлат стипендияси – 75 нафар;
Беруний давлат стипендияси – 58 нафар;
Улуғбек давлат стипендияси – 13 нафар;
Ибн Сино давлат стипендияси – 10 нафар;
Имом ал-Бухорий давлат стипендияси – 3 нафар;
Ислом Каримов давлат стипендияси – 60 нафар.
Совриндорларга давлат стипендияси 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, жорий ўқув йили давомида тайинланади.
ОЎМТВ
скачать dle 12.1