“Биз оилавий ажримларга қаршимиз!”
Филиалнинг Ветеринария медицинаси йўналишининг 2-босқичида таҳсил олаётган талабалари иштирокида “Биз оилавий ажримларга қаршимиз!” мавзуcида семинар ташкил этилди. Унга гуруҳ раҳбари Ж.Халмуратова ва талабалар иштирок этишди. Семинарни филиал психологи М.Алламуратова олиб борди. Семинар бошида талабаларга оила муққадаслиги, хонадонларда фарзандлар ва ота-оналар ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши ҳамда ажримларнинг олдини олиш масалалари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тушунтирилди. Сир эмаски, мазкур мавзу долзарб саналади. Айниқса ёшлар орасида арзимаган важлар туфайли не-не орзу- умидлар эвазига қурилган оилани бузиб, катта хатога йўл қўйилган ҳолатлар учрамоқда. Шу боис психолог томонидан филиал талаба ёшларига мазкур мавзу юзасидан семинар ташкил этилиб, оилавий ажримларнинг асосий сабаблари, уларнинг олимлар томонидан ўрганилиши натижалари ҳамда ёшлар зиммасидаги оила қуриш масъулияти тўғрисида батафсил сўз юритилди. Шунингдек, рақамларда маълумотлар келтириб ўтилди. Семинар давомида талаба-ёшлар ҳам ўзларининг атрофлича фикр ва мулоҳазаларини билдириш баробарида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Гуруҳ раҳбари Ж.Халмуратова мавзуга оид ҳаётий мисолларни келтириб ўтди. Маълумот учун, Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра 2020 йилда қайд этилган ажримлар сонига қўра ҳар мингта оилага нисбатан энг кам никоҳдан ажрашганлар Қорақалпоғистон Республикаси (0,5), Қашқадарё (0,6), Хоразм (0,6) ва Сурхондарё (0,6) вилоятларида кузатилган.
скачать dle 12.1