SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЎзбекистон-Россия ОТМлари: ҳамкорликнинг янги босқичи » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Ўзбекистон-Россия ОТМлари: ҳамкорликнинг янги босқичи
Ўзбекистон-Россия ОТМлари: ҳамкорликнинг янги босқичи
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг халқаро даражадаги дастлабки учрашуви Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Антон Рибаков бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтди. Унда томонлар олий таълим соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик алоқалари ҳамда қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш каби муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда жами 25 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, шундан 12 таси Россия Федерациясиникидир. Мулоқот давомида уларнинг сонини янада кўпайтириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб ўтилди. Маълумотларга кўра, бугунда 28 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба турли йўналишларда Россия Федерациясининг кўплаб шаҳарларида таҳсил олишмоқда. Вазир музокараларда ана шу ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ҳамкорликдаги лойиҳаларга жалб қилиш масаласини ҳам кўтарди. Шунингдек, шу йилнинг 2-чорагида Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференциясини ўтказиш, Иккинчи Ўзбекистон-Россия таълим форумига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш масалалари бўйича ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди. Якунда мазкур нуфузли тадбирларни ўтказилиш тартиби, кўриладиган масалалар ва муддати бўйича келишиб олинди.