Депрессия ва стресс ҳолатларини олдини олиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Депрессия ва стресс ҳолатларини олдини олиш ва психологик иммунитетни шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Зооинженерия йўналишининг 1-босқич талабалари ҳамда гуруҳ раҳбари Қ.Юлдошев иштирокидаги семинар-тренинг филиал психологи М.Алламуратова томонидан олиб борилди. Семинар бошида талабаларга депрессия ва стресс тушунчалари, стресснинг қандай турлари мавжудлиги ҳақида маълумот берилди. Маълумки, турмуш тарзимизда депрессия ва стресс ҳолатлари учраб туради. Инсон бундай пайтларда тушкун кайфиятга берилиб, иштиёқи секин аста сўниб боради. Айнан шундай вақтда психологик иммунитетни ҳосил қилиш зарур. Инсон ўзига ўзи аъло кайфият бағишлаб, руҳиятини чиниқтириб борса тушкун ҳолатлардан ўзини бемалол олиб чиқиб кета олади. Семинар-тренинг давомида психолог томонидан мазкур мавзулар юзасидан суҳбат олиб борилди. Шунингдек, филиал талабалари орасида депрессия ҳолатини аниқловчи зунга тести ўтказилди ва улар тест натижалари билан таништирилди. Унга кўра, жами 20 талаба иштирок этган бўлса, 7 нафар талабада депрессия ҳолати кузатилмади. 10 нафар талабада эса нормал ҳолати, 3 та талабада юқори депрессия ҳолати аниқланди. М.Алламуратова ўтказилган тест натижалари бўйича батафсил тушунча бериб ўтди. Навбатдаги психологик семинар-тренинг ўзгача тарзда бўлиб ўтди. Энг муҳими талабалар мавзу бўйича тўлиқ ва аниқ тушунчаларга эга бўлишди ҳамда ўзларидаги депрессия ҳолати билан ҳам яқиндан танишдилар. Семинар якунида мавзуга оид қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.
скачать dle 12.1