Мастит касаллиги кўпинча соғин сигирларда учрайди
СОҒИН СИГИРЛАРИДА УЧРАЙДИГАН МАСТИТ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ.
Мастит соғин сигирлар орасида: қўл билан соғишда 20-25%, машина билан соғишда 35-40% учрайди. Сутдан чиқарилган сигирларда 17,5%, соғин даврида 20-23,7 фоизгача етади. Мастит туфайли чорвачиликка катта иқтисодий зарар етади. Маститларнинг сабаблари турлича бўлиб, касаллик кўпинча ҳайвонлар антисанитария шароитларида боқилганда яьни тўшамалар ифлос ва намлик юқори бўлганида, елин яхши парваришланмаган ҳолларда кузатилади.
Сигирлар жуда тор молхоналарда сақланганда ва бутали, харсанг тошлар ҳамда тўнкалар кўп бўлган нотекис, ўнқир-чўнқир жойларда ўтлатилганда елиннинг лат ейиши ва жароҳатланиши, нотўғри соғиш сутни чала соғиб олиш, елиннинг совқатиши ва ҳайвонни сифотсиз озуқалар билан боқиш натижасида ҳам маститлар пайдо бўлиши мумкун.
Мастит касаллиги кўпинча соғин сигирларда учрайди. Маститлар йилнинг ҳамма фаслларида лактация даврининг ҳар хил муддатида, сигир сутдан чиққан даврда ҳам пайдо бўлади.
Яллиғланиш характерига қараб маститлар қуйидагича: зардобли катарал фибринли қонли ва специфик (елин оқсили, актимимози ва сили ) бўлади. Мастит асоратларидан елин индурацияси ва гангренаси учрайди. Маститлар кечишигача қараб ўткир, сурункали ва субклиник бўлади. Кўп холларда маститлар бир формадан иккинчи формага ўтиш ва мураккаб ҳолда (зардобли- катарал, йирингли-катарал, йиринг-фибринли ва бошқалар) бўлиши мумкун.
Мастит касалиги бир неча турларга бўлинади улар натижасида сигирларнинг елинлари яллиғланиб, ҳарорати ошади ҳамда сут маҳсулдорлиги сезиларли даражада камайиб кетадиди, касал мол ўз вақтида даволанмаса, қолок бўлтшт мумкун. Шунинг учун касал молни алоҳида шароитда сақлаб, рационидан ширали озуқалар олиниб, сут бериш чекланади ва сифотли пичан берилади. Касал сигир қўл билан ҳар 6-8 соатда соғилади. Унга даволаш чоралари кўрилади.
Р.У.Турганбаев
скачать dle 12.1