2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт маблағлари миқдори оширилмайди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2021 йил 21 январдаги 9-сон баёнига мувофиқ:
Коронавирус пандемияси сабабли республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини инобатга олиб, олий ва профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ва таҳсил олаётган талабалар ва ўқувчиларнинг ўқиши билан боғлиқ тўлов-контракт маблағлари миқдори 2020/2021 ўқув йилида ўзгармаслиги (оширилмаслиги) белгилаб қўйилди;
-кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасалари бакалавриатига талабаликка тавсия этилиб, белгиланган тўлов-контракт маблағларини қисман тўлаган, магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини камида 50 фоизини ҳамда юқоридаги баён қарори билан тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 1 феврали этиб белгиланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, талабаликка тавсия этилиб, белгиланган тўлов-контракт маблағларини қисман тўлаган абитуриентлар тўлов ҳақини камида 50 фоизини 2021 йил 1 февральга қадар амалга оширишлари лозим.
скачать dle 12.1