“2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мақсади ҳамда мазмуни ва моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар орасида тарғиб этиш мақсадида “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унга филиал профессор-ўқитувчилари, ходимлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбирни ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров очиб бериб, Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси мазмуни ҳамда унда илгари сурилган фикрлар борасида батафсил сўз юритди. Шундан сўнг, «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси мудираси Д.Базарбаева талабаларда янада аниқ тушунча ҳосил қилиш мақсадида Мурожаатномада амалга оширилиши белгиланган вазифалар бўйича маъруза қилди. Мазкур тарғибот тадбири давомида филиал талабаларига тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, Мурожаатномада ёшлар ҳақида билдирилган фикрлар ва белгиланган вазифалар бўйича филиал Ёшлар иттифоқи етакчиси О.Шерипбаев томонидан маъруза ўқилди. Мавзу юзасидан талабалар билан эркин мулоқот олиб борилди ҳамда улар ўз фикр ва мулоҳазаларини баён қилишди. Талаба ёшлар тадбир якунида Мурожаатнома бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олишди.
скачать dle 12.1