Директор талабалар билан суҳбатлашди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори А.Есимбетов филиал талаба-ёшлари билан суҳбатлашди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров билан биргаликда аудиторияларга кириб, гуруҳ талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшлар ҳақида, таълим ва тарбияни ривожлантириш ҳамда илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш бўйича билдирилган таклиф ва фикрлар борасида суҳбат олиб борди. 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилиши ёшларга янада катта имконият эшикларини очиб беришини ва ундан албатта унумли фойдаланиш лозим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу борада талабаларнинг ҳам фикр ва мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, якуний имтиҳон жараёнлари бўйича алоҳида тўхталиб ўтди. А.Есимбетов, «Сиз – ёшлар сифатли таълим олишингиз учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Айниқса имтиҳон жараёнида коррупция ва таъмагирликка йўл қўйилмаслиги, шаффофликни таъминлаш эса муҳим вазифамиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтгим келади. Сизлар фақат ва фақат ўз билимингизга таяниб, ўқитувчилар берган таълимни яхши ўзлаштиришингизнинг ўзи кифоя», — дея таъкидлаб ўтди. Суҳбат давомида талабалар ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтди.
скачать dle 12.1