Филиал директори профессор-ўқитувчилар билан коррупция ва таъмагирлик мавзусида йиғилиш ўтказди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори Адилбай Есимбетов профессор-ўқитувчилар ва ходимлар билан коррупция ва таъмагирлик мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказди. У ўз сўзида бугуннинг долзарб мавзуси— олий таълим соҳасида коррупция иллатига биргаликда қарши курашиш, талабаларни баҳолаш тизимида таъмагирлик қилишга асло йўл қўймаслик ҳамда имтиҳонлар шаффоф тарзда ўтишини таъминлаш борасида муҳим фикрларни билдириб ўтди. Шунингдек, пора бериш ва пора олиш ҳамда бунда воситачилик қилиш ҳам жиноят эканлигини алоҳида таъкидлаб, тегишли моддаларни ҳам келтириб ўтди. Айни кунларда филиалда якуний имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтмоқда. А.Есимбетов профессор-ўқитувчилар ҳамда гуруҳ раҳбарларига талабалар орасида бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб боришни муҳим вазифа сифатида белгилаб, талабаларни баҳолашда ҳечқандай таъмагирлик ва адолатсизликка йўл қўйилмаслиги, имтиҳонлар холис тарзда бўлиб ўтиши қатъий назорат остига олиниши зарур эканлигини билдирди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, филиалда бу борада ҳар бир талабанинг мурожаати албатта инобатга олиниши, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиб чиқиш яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, йиғилишда қўшимча тарзда таълим сифати, тартиб-интизом сингари ўқиш жараёнига оид масалалар бўйича ҳам сўз юритилди. Филиал профессор-ўқитувчилари ҳам атрофлича фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1