Талабалар тарихий меъросимизни ўрганмоқда
“Ватан бўйлаб саёҳат” шиори остида мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали гуруҳ раҳбарлари талабаларнинг бўш вақтларни фойдали ишларга сарфлаб шаҳримиздаги диққатга сазовар жойларнинг бири И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига бориб бой маданий тарихимиз билан танишдилар.
Музей ходими талабаларга И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи –республикамиздаги йирик музейлардан бўлиб 1966 йили ташкил топиб, 1984 йили И.В.Савицкий номи билан аталганлигини, музейга И.Савицкийнинг саъй-ҳаракати ва у тўплаган қорақалпоқ халқ амалий санъати асарлари негизида асос солинганлиги тўғрисида айтиб, музейнинг умумий майдани 6,9 минг кв.м. бўлиб, музей халқ амалий санъати, қадимий ва ўрта асрлар Хоразм санъати, 1920-30 йиллардаги ўзбек ва рус тасвирий санъати, қорақалпоқ замонавий ранг-тасвири ва ҳайкалтарошлиги, илмий-маърифий бўлимлар, кутубхона (10 дона асар) фондига, 85 мингдан ортиқ экспонатга (2004) эга эканлигин ва музей фондида 1920-30 йилларда авангард рассомлар яратган асарлар тўпланганлигин батафсил тушунтирдилар. Шунингдек, музей қорақалпоқ халқ устолари томонидан яратилган заргарлик, ёғоч ўймокарлиги, каштадўзлик, тўқимачилик айниқса ўтов жиҳазлари ва бошқа асарлар амалий санъат бўлимида жамланган бўлиб ўзининг такирорланмас экспонатлари билан “Саҳрадаги Лувр” номи билан дўнёга машҳур бўлган. Музей 1970-йиллардан бошлаб республика ва хорижий мамлакатлар АҚШ, Франция, Германия, Италия, Япония, Россия ва бошқа давлатлардаги кўргазмаларда иштирок этиб келмоқта. Талабалар пойтахтимизда жойлашган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига саёҳат қилиб, қорақалпоқларнинг бой миллий меърослари билан танишиб, ўзларига маданий озуқа олдилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
скачать dle 12.1