Битирувчи ёшларни ишга қабул қилганлиги учун субсидиялар ажратиш таклиф этилмоқда
Иш берувчиларга битирувчи ёшларни ишга қабул қилганлиги учун субсидиялар ҳамда битирувчининг амалиёт даври учун субсидиялар ажратиш таклиф этилмоқда:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2030 йилларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда мазкур лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мазкур қарор билан тасдиқланиши кўзда тутилаётган “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2030 йилларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш стратегияси доирасида амалга ошириладиган ишлар “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
“Биринчи иш жойим” лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган умумий ўрта таълим мактаблари, лицей, коллеж, техникум ва олий таълим муассасаларини битирган 30 ёшдан катта бўлмаган ёшларни қабул қилган иш берувчиларга 3 ойгача бўлган муддатда иш ҳақига йўналтирилган субсидиялар ажратиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
“Ёшлар амалиёти” лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда, коллеж, техникум ва олий таълим муассасалари битирувчи курсларини амалиёт давридан кейин мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиш шарти билан иш берувчига битирувчининг амалиёт даври учун субсидиялар ажратиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўзда тутилган.
скачать dle 12.1