SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабаларнинг музейга ташрифи уюштирилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси А.Сейткамалов бошчилигида Зооинженерия:Балиқчилик йўналишининг 3-босқич талабалари учун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф уюштирилди. Музей экскурсоводи А.Мамбеткаримова талабаларга музей 2018 йил августда ташкил этилганлиги, ташкил этилишдан асосий мақсади ва унинг ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Мазкур музей 4 блок ва 8 бўлимдан иборат. Филиал талабалари катта таассурот оғушида бўлимлар билан танишар экан, совет давлати қатағон сиёсати бўйича ҳаққоний маълумотларга эга бўлишди. Ёшлар онгида ватанга бўлган жўшқин муҳаббат ва ҳурматни янада кучайтириш, уларнинг бугунги тинч-тотув турмушимизнинг қадрини яна бир карра чуқурроқ англаб етишида мана шундай миллий музейларимизнинг ўрни беқиёс. Бугунги ташриф ҳам айнан мана шундай мақсадни кўзлаган ҳолда амалга оширилди. Филиал талабалари музейга саёҳат чоғида бир олам таассурот ва тарихий маълумотларга эга бўлишди. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бундан олдин ҳам филиал талабалари Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов бошчилигида мазкур музейга ташрифни амалга оширишган эди. Галдаги саёҳат ҳам талаба ёшларга мазмунли ҳордиқ ва аъло кайфият бағишлади.