Филиал психологи талабалар билан суҳбатлашди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалар турар жойида психолог М.Алламуратова талабалар билан суҳбат ўтказди. Психологик хизмат турлари билан таништириш ва талабалардаги адаптацион жараённи кузатиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур учрашувга талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги И.Сейтқасимов ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.
М.Алламуратова талабаларни психолог хизмати нимадан иборат эканлиги ва унинг бажарадиган вазифаси билан таништирди. Ушбу касбга умумий тариф бериб ўтди. Инсонлар қандай ҳолатларда психологларга мурожаат этиши мумкинлиги, бунда мижоз ва психолог ўртасидаги суҳбат сир сақланиши таъкидлаб ўтилди. Тушкинлик, стресс ҳолатлар, психологик муаммолар юзага келган пайтда руҳшунос яхшигина далда бўла олади. Талабаларда ўқиш борасида ва яна бошқа муаммолар пайдо бўлса бемалол филиал психологига мурожаат этишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. Улар психолог ёрдами қачон ва қандай вақтда зарур бўлиши ҳақида тушунчага эга бўлишди. Шунингдек, талабаларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди. И.Сейтқасимов суҳбат давомида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди ҳамда психолог ва талабаларнинг эркин тарзда бўлиб ўтган суҳбати мазмунли кечганлигини таъкидлади. Филиал талаба ёшлари мавзу юзасидан саволлар билан мурожаат этиб, тўлиқ шаклда жавоблар олишди.
скачать dle 12.1