Cиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (3-сон, 03.01.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.
Мазкур сиртқи таълим шакли доирасида:
➖ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади:
➖Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади;
➖тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.
Тавсияномалар, жумладан, қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилганлиги
скачать dle 12.1