Диққат, сохта хабарларга ишонманг!
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сохта (фейк) хабарларнинг тарқалиши урф бўлмоқда десак муболаға бўлмайди. Бундай мазмундаги хабарлар айниқса олий таълим соҳасида кўплаб учрамоқда. Навбатдаги ҳеч қандай асосга эга бўлмаган хабар ижтимоий тармоқларда, жумладан, телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида тарқалмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас эканлиги ва ёлғон ҳисобланишини расман маълум қилди. Шунингдек, шундай мазмундаги сохта (фейк) хабарларга ишонмасликка чақирди.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1