“Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Филиал профессор-ўқитувчилари орасида “Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур семинар-тренинг филиал психологи М.Алламуратова томонидан ташкиллаштирилди. У дастлаб барча иштирокчиларни кириб келган 2021 йил билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди. Кундалик турмуш ташвишлари, иш бобидаги муаммолар- буларнинг барчаси жамланиб руҳий хотиржамликнинг емирилишига олиб келади. Ташвишлар оқимида сузар эканмиз, баъзан, ўзимиздаги салбий эмоцияларни бошқара олмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Айниқса, ўқитувчилик касбида стресс ҳолатлари кўпроқ кўзга ташланади. Семинар-тренинг мақсади филиал педагогларининг руҳий ҳолатини ўрганиш, улардаги стресс даражасини аниқлаш ҳамда эмоционал ҳолатларни бошқаришни шакллантириш, инсон ўзига қандай қилиб аъло кайфият бағишлаш усулларини ўргатишдан иборат. М.Алламуратова иштирокчилар орасида ҳар хил қизиқарли психологик машқлар ўтказди. Машқлар ва ўйинлар асосида муаммоларни аниқлаш ва уларга маълум бир ечим топишни ўргатиш, стресс ҳолатларини бошқаришга йўналтириш бўйича амалий кўникмалар олиб борилди. Педагоглар ҳар дойим ўзларининг салбий эмоцияларини бошқара олиши лозим. Психологик тренинг давомида филиал ўқитувчилари стрессни бошқариш ва руҳий хотиржамликни барқарорлаштириш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди. Семинар якунида «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси мудири Д.Базарбаева ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашиб, семинар-тренинг жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтганлигини таъкидлади. Хулоса қилиб айтганда, мазкур психологик тренинг барча иштирокчиларга аъло кайфият бағишлади.
Филиал матбуот хизматискачать dle 12.1