11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ОТМлар тўлиқ шаклда анъанавий таълимга қайтиши бўйича расмий асосга эга бўлмаган турли хил мазмундаги хабарлар тарқагани барчамизга маълум.
АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида ўтказилган брифингда мазкур масалага расмий ойдинлик киритилди.
Ўзбекистонда 11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади. Бабашевнинг сўзларига кўра, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади. Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.
скачать dle 12.1