“Кейинги ўқув йилида 27 фоиз кўрсаткичга эришишни мақсад қилганмиз”
Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:
«Ўтган йили Президентимиз томонидан Олий таълимни ривожлантириш концепцияси имзоланди.
2030 йилгача олий таълим билан қамровни 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Ҳозирда биз 25 фоизга эришдик. Бу ўтган даврга нисбатан уч баробар кўп талаба қабул қилиняпти дегани.
Демак, уч баробар кўп ўқув ўринлари, малакали ўқитувчилар керак. Олий таълимда ўқитувчилар учун талаб юқори, илмий фаолият билан шуғулланиши керак, соҳада карьера қилиши учун илмий даража ёки унвонга эга бўлиши керак. Шу боис ҳамма масалаларни узвий боғлиқ равишда олиб бориш орқали ўсиш темплари белгиланяпти.
Концепцияга кўра, олий таълим билан қамровни ошириш давом эттирилади ва давлат грантлари, яъни бюджет ўринлари 25 фоизга кўпайтирилади. 2 йил ичида қамровни 30 фоизга етказишни режалаштирганмиз. Кейинги ўқув йилида 27 фоиз кўрсаткичга эришишни мақсад қилганмиз».
скачать dle 12.1