Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди
АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган энг долзарб масалаларга аниқлик киритилди.
Жумладан, таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланиши хусусида қуйидагича маълум этили.
Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Бугунги кунда ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқадиган бўлсак, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.
Хўш, тўлов-контракт миқдорлари борасида брифинг давомида қандай маълумот берилди?
2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолиниши белгиланганлиги маълум этилди.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1