Қўмита раиси бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов бошчилигида видеоконференция алоқаси орқали кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унга қўмита тизимидаги Республика ташкилотлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва барча бўлинмалар бошлиқлари ҳамда филиал директори А.Есимбетов ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Йиғилишда соҳада 2020 йил давомида амалга оширилган салмоқли ишлар ва уларнинг асосий натижалари, шунингдек, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳамда бошқа масалалар ҳақида сўз юритилди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида жойларда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Ҳар бир бўлимга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Йиғилиш иштирокчилари кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, қўмита раиси Б.Норқобилов филиалда таҳсил олаётган ёш мутахассисларнинг таълим жараёни ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, соҳада 2021 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар филиал жамоаси учун ҳам муҳим ҳисобланади.
скачать dle 12.1