Келгуси йилда «Физика» ва «Чет тиллари» ўқитишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йил номида белгиланган соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Жумладан, 2021 йилда илм-фан соҳасини ривожлантириш йўлида қилинадиган ишлар ҳам қайд этилди:
Келгуси йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади.
Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади.
Келгуси йилда «Физика» ва «Чет тиллари» ўқитишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
скачать dle 12.1