“Ҳаёт– имконият” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Ҳаёт–имконият” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Филиал психологи М.Алламуратова томонидан ташкил этилган семинарга Зооинженерия:Йилқичилик ва туячилик йўналишининг 2-босқич талабалари ҳамда гуруҳ раҳбари Қ.Юлдашев иштирок этишди. Дастлаб, М.Алламуратова мавзу бўйича талабалар билан суҳбат олиб борди. Ҳаёт инсонларга берилган энг гўзал неъмат эканлиги, умр китобининг ҳар бир саҳифаси ўзимиз томонидан битилиши ҳамда биз яшаётган лаҳзалар имкониятдан иборат эканлиги борасида таъкидлаб ўтилди. Семинар-тренинг давомида талабаларни гуруҳларга бўлиб, қизиқарли психологик ўйинлар ўтказилди. Танланган мавзу кенг қамровга эга бўлганлиги боис, психолог кўпроқ талабалар билан жонли мулоқатга киришиш ҳамда эркин тарзда суҳбат қуриш орқали “Ҳаёт-имконият” мавзусини батафсил очиб беришга астойидил ҳаракат қилди. Талаба-ёшлар ҳам атрофлича фикр-мулоҳазаларини билдириши учун шароит яратилди. Семинар-тренинг мақсади филиал талабаларида ҳаёт ҳақида катта таассурот ҳамда кенг тушунча ҳосил қилиш ва муваффақиятларга эришиш учун имкониятлардан тўғри фойдаланишга йўналтиришдан иборат. Мазмунга бой ва қизиқарли тарзда кечган семинар-тренинг талабаларда позитив кайфият ва жўшқин иштиёқ уйғотганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли бўлади.
скачать dle 12.1