Талабалар кутубхонага ташриф буюришди
Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова раҳбарлигида филиалнинг Ветеринария медицинаси йўналишининг 2-босқич талабалари Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюришди. Бу ерда талабалар кутубхона архивида сақланаётган китоблар, музей ҳамда электрон кутубхона тизими билан яқиндан танишди. Шунингдек, ёпиқ фонд ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Мазкур кутубхона бугунги кунда кўплаб талаба-ёшларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Филиал талабалари ҳам кутубхонага аъзо бўлишган. Бугунги ташриф эса уларга кутубхона фаолияти билан янада яқинроқ танишишга имконият яратди. Файласуф Г.Лейбниц таъкидлаб ўтганидек, “Кутубхоналар инсоният барча руҳий бойликларининг дурдоналаридир”. Кутубхонага ташриф буюрар экансиз, ўзингизни ажойиб бир оламга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Жавондаги китоблар билан соатлаб жонли мулоқат қилишга тушиб кетасиз. Кутубхонада кечган ҳар бир дақиқа сизга руҳий бойлик ином этади. Филиал талабалари ҳам бугунги кутубхонага саёҳат давомида бир олам яхши таассуротларга эга бўлишди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ж.Халмуратова томонидан талабалар учун бундай ташрифлар амалга оширилиб туради. Ветеринария медицинаси йўналишининг 2-босқич талабалари керакли маълумотларга эга булишди.
скачать dle 12.1